Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Қашқадарё ва Фарғонада пора олган амалдорларни ушлади
Ишга кириш билан боғлиқ коррупция ҳолатлари фош этилди.
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқарони ҳайдовчи сифатида ишга қабул қилинганидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти, Марғилон шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланган.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:14 / 28.12.2025
Қашқадарёдаги даҳшатли автобус ҳалокати, 26 қурбон ва 2 минг сўм “пора” – судланган ИИБ ходими 16 йилдан сўнг оқланди
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
17:11 / 27.12.2025
“Тизимимиз анча эскириб қолди” — Президент коррупцияга қарши янги тизим ҳақида эълон қилди
22:32 / 23.12.2025