Президент: “2026 йил туб бурилиш йили бўлади”

Жума куни президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатнома йўллаб, 2025 йилда эришилган ютуқларни сарҳисоб қилди ва келгуси йил учун вазифаларни белгилаб берди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси йил бошидаги 8,9 фоиздан 5,8 фоизгача пасайган. Охирги 9 йилда эса, ўзбекистонликларнинг харид қобилияти 2 баробарга ўсган.

“Ўтказилган сўровлар ҳам, халқаро экспертлар таҳлиллари ҳам 75 фоиз аҳолининг молиявий ҳолати кескин яхшиланганини тасдиқламоқда”, деди президент.

Шавкат Мирзиёев олдиндаги янги марралар ҳақида гапираркан, 2026 йил – барча соҳалар ривожида “туб бурилиш йили” бўлишини айтди.

“Кириб келаётган 2026 йил давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт тармоқлари, таълим, илм-фан, тиббиёт, маданият, спорт, экология тизими – барча-барча соҳаларни ривожлантиришда туб бурилиш йили бўлади”,деди давлат раҳбари.

Масалан, транспорт соҳасини оладиган бўлсак, келаси йили Тошкент–Самарқанд, Тошкент–Андижон, Тошкент–Бўстонлиқ, Пунғон–Наманган ва Қарши–Шаҳрисабз йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган пулли йўллар қурилиши бошланади. Бундан ташқари, республика бўйлаб 4 минг км магистрал йўллар халқаро талабларга мос “автобан”ларга айлантирилади. Шаҳарларни тезюрар поездлар билан боғлаш учун яна 500 км темирйўл қурилишини бошлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, 1 январдан автомобилларга экологик стикерлар бериш бошланиши