Ўзбекистон | 11:58 / 19.05.2024
21667
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Gentra кўприкдан қулади

Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушди. У Monza автомобили билан ҳам тўқнашган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Gentra автомашинаси ТАПОиЧ кўпригидан пастга қулаб тушгани акс этган видеолар тарқалди.

Бу хабарларда машина уч қаватли кўприкнинг учинчи қаватида юқори тезликда ҳарактлангани, сўнгра бошқарувни йўқотиб, кўприк тўсиғини синдириб ўтгани ва иккинчи қаватга тушиб кетгани маълум қилинган.

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, 18 май куни соат 22:40 атрофида 21 ёшли ҳайдовчи Д.М. бошқарувидаги Lacetti (Gentra) 26 ёшли Ш.О. бошқарувида бўлган Monza билан тўқнашган.

Тўқнашув машина кўприкдан қулаши олди ёки кейин содир бўлгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

ЙТҲ оқибатида Gentra ҳайдовчиси ва икки йўловчиси тан жароҳатлари шифохонага олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид