Жозеп Боррел Ўзбекистонга келади
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклидаги тадбирлар бўлиб ўтади.
17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» шаклида вазирлар учрашуви ва «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» ўзаро боғлиқлик: «Барқарор ривожланиш учун глобал дарвозалар» мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтади.
Тадбирларда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарлари, Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар юқори мартабали расмийлари, халқаро молия институтлари, хусусий сектор, эксперт доиралари, фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этадилар.
Вазирлар учрашуви доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт, савдо, инвестиция, атроф-муҳит, сув ресурслари, иқлим, замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Тадбир доирасида «Европа Иттифоқи-Марказий Осиё» биринчи ёшлар форуми ҳам бўлиб ўтади.
Халқаро конференция Европа Иттифоқининг Global Gateway ташаббусига мувофиқ, барқарор ўзаро боғлиқликни рағбатлантириш, яшил ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва COVID-19 пандемияси оқибатларини бартараф этиш бўйича келишилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
18:56 / 19.11.2024
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
15:59 / 19.11.2024
Боррел: ЕИ давлатлари УҚКга Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини муҳокама қилади
01:00 / 19.11.2024
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
10:05 / 17.11.2024