Ўзбекистон | 21:18 / 05.11.2020
12765
1 дақиқада ўқилади

Тезлиги 40 км/соатдан ошадиган электроскутер ва электромотоцикллар ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладиган бўлди

Фото: Getty Images

Ҳукумат қарори билан, давлат рўйхатидан ўтказиладиган транспорт воситалари тоифалари кенгайтирилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Эндиликда электродвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга электромобиллар (электромотоцикллар, электроскутерлар ва бошқалар) ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладиган бўлди.

Бунгача ДЙҲХХда давлат рўйхатидан ўтказиладиган автомототранспорт воситалари тоифалари қуйидагилар эди:

  • двигатели 50 ва ундан ортиқ куб.см иш ҳажмига эга автомототранспорт воситалари;
  • соатига 50 ва ундан ортиқ километр юқори тузилмали тезликка эга автомототранспорт воситалари;
  • тиркамалар, ярим тиркамалар.
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев

Мавзуга оид