Ўзбекистон | 12:29 / 25.03.2017
59628
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги кўприк очилди. Машиналар қатнови яна тикланди

Тошкент метрополитенининг Новза метро бекати чорраҳасида барпо этилган янги автомобиль кўприги ва унинг остидан ўтувчи Муқимий кўчалари бўйлаб автомобиль ҳаракатланишига рухсат берилди. Бугун 25 март соат 12:00даги ҳолатга кўра, автомобиллар ҳаракатланмоқда. Ҳозирча, Бунёдкор шоҳ кўчасининг Чилонзор томондан келувчи йўналишида ҳаракат тикланмаган. 

Янги олти қаторлик йўл ўтказгич узунлиги 900 метрни, эни 24 метрни ташкил этади. Унга параллел равишда иккита, ҳар бири 131,6 метрлик пиёдалар учун мўлжалланган томи ёпиқ ер усти кўприги ҳам барпо этилди. Пиёдаларга қулайлик сифатида уларга эскалатор ва лифт ҳам ўрнатилган.  

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни тушдан сўнг ушбу ҳудудда бажарилган ишлар билан танишиш мақсадида ташриф буюриши борасида маълумотлар борлиги ҳақида хабар қилинган эди

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва меҳмонлари, шунингдек, кўприк теварак атрофида истиқомат қилувчи аҳолига хизмат қилувчи кўприкни фойдаланишга топшириш муддати 21 март – Наврўз кунига белгиланган эди. Бироқ, байрамдан бир неча кун аввал кўприк байрамда очилмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

 

Мавзуга оид