Технология | 00:44 / 14.12.2016
7345
1 дақиқада ўқилади

Америкалик онлайн-ўйин учун 1 млн доллар сарфлади

Фото: Getty Images

АҚШлик Кевин Ли Ко Game of War онлайн-стратегия ўйинида контентга пул тўлаш учун ўз иш берувчисидан пул ўғирлади. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда
     
45 ёшли Кевин 7 йил ишлаган Holt California компаниясидан 4,8 млн доллар ўғирлагани учун суд олдида жавоб беришига тўғри келди. У ўғирланган пуллардан бир миллионини  Game of War ўйинида харидларни амалга ошириш учун сарфлаган. Бу ўйин шартли равишда бепул ҳисобланади, бироқ ўйин давомида ҳақиқий пулларга қўшимча қурол ва апргрейдлар сотиб олиш таклиф қилинади.

 

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид