Жамият | 11:40 / 10.12.2017
66193
2 дақиқада ўқилади

National Geographic йилнинг энг яхши суратларини танлади. Улар орасида Ўзбекистон манзараси ҳам бор

National Geographic нашри 2017 йилга якун ясаб, бутун дунёдан ўзининг муаллифлари юборган суратлар ичидан 57 та энг яхши суратни танлаб олди. Ҳакамлар ҳайъати бу суратларни 2 млн.га яқин сурат ичидан танлаб олди.

Суратлар ойлар бўйича тақсимлаб чиқилган. Аксарият суратлар бирор воқеа ёки муаммони акс эттиради. 

Қуйида ушбу суратлардан бир нечтаси келтирилган.

Фото: National Geographic

Ёзувчи Марк Синнотт Ўзбекистондаги тоғда.

Фото: National Geographic

Кит Мексикада сайёҳлар ёнига сузиб келди.

Фото: National Geographic

Кенияда жойлашган приютдаги етим филчалар.

Фото: National Geographic

Непаллик Маули Дхан 90 метр баландликда асал йиғмоқда.

Фото: National Geographic

Австралиялик овчилар ва улар томонидан ўлдирилган тимсоҳ.

Фото: National Geographic

Император пингвинлари океанда озуқа изламоқда.

Фото: National Geographic

Шотландиянинг Лохкарронидаги буғулар. 

Фото: National Geographic

Торонто университети психологи инфрақизил спектроскопия ёрдамида одамларда ёлғончиликнинг ривожланишини ўрганмоқда.

Фото: National Geographic

Фернандин оролида иккита денгиз игуанаси мумиёга айланган бошқа бир игуана олдида.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид