Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хива National Geographic томонидан саёҳат учун энг яхши йўналишлар рўйхатига киритилди
Самарқанд ва Бухоро машҳурлик чўққисида бўлса, Хива ўтмишга янада ҳақиқий ва хотиржам саёҳатни таклиф этади, дейилади журнал тавсиясида.
National Geographic журнали муҳаррирлари, фотосуратчилари ва изланувчилари томонидан танлаб олинган 2026 йилнинг энг яхши саёҳат йўналишлари рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳам бор.
«Самарқанд ва Бухоро машҳурлик чўққисида бўлса, Хива ўтмишга янада ҳақиқий ва хотиржам саёҳатни таклиф этади. Ёзда Тошкентдан тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади - у йўлни икки баравар қисқартиради», дейилади хабарда.
Нашр сайёҳларга «таъмирланган саройлари, масжидлари ва миноралари билан машҳур қадимий Ичан қалъа (ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган) билан танишиш, ноёб фестиваллар – лазги рақси, баҳодирлар ўйинлари ёки қовун сайлини томоша қилишни» тавсия этган.
2026 йилнинг энг яхши саёҳат йўналишлари орасида Канаданинг Квебек провинцияси, Хитойнинг Пекин шаҳри, Доминика ороллари, Марокашнинг Работ шаҳри, Британиянинг Ҳалл шаҳри, Шимолий Дакотадаги (АҚШ) Бэдлендс миллий парки, Филиппиннинг Манила шаҳри, Туркиянинг Қора денгиз қирғоғи, Руанданинг Акагера миллий парки, Канаданинг Ванкувер шаҳри, Япониянинг Ямагата префектураси, Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри, Фижи ороллари ва бошқалар бор.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026