Жаҳон | 15:41 / 08.03.2018
16084
1 дақиқада ўқилади
Европа АҚШга ўз кучини кўрсатиб қўйиши керак - Франция
Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Евроиттифоқни АҚШнинг пўлат ва алюминийга бож жорий этиш бўйича режаларига нисбатан қатъийлик кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
«Европа ўз кучини кўрсатиб қўйиши керак. У қатъий позицияда туриши лозим», - дея айтиб ўтди вазир.
Аввалроқ, Австрия канцлери Себастьян Курц АҚШнинг Евроиттифоқдан пўлат ва алюминий импортига бож жорий этиш бўйича режаларини танқид остига олиб, уларни «аҳмоқгарчилик» деб атаганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 1 март куни пўлат ва алюминий импортига мос равишда 25 ҳамда 10 фоиз миқдорида бож жорий этилиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024