Спорт | 15:40 / 25.07.2021
44166
1 дақиқада ўқилади

Токио-2020. Спорт гимнастикаси. Чусовитина спортчилик фаолиятини олимпиячилар қарсаклари остида якунлади

Фото: Getty Images

Олимпиада-2020 спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасидаги саралаш босқичи ўтказилиб, унда ўзбекистонлик афсонавий гимнастикачи Оксана Чусовитина чиқиш қилди.

Ўзбекистонлик 46 ёшли спортчининг чиқиши ҳакамлар томонидан 14.166 баллга лойиқ кўрилди. Бу эса саралашдаги 11-натижа бўлди.

Қайд этиш жоиз, Оксана Чусовитина сўнгги чиқишини амалга оширгач, аренадаги барча расмийлар ва гимнастикачилар афсонавий спортчини қарсаклар остида кузатиб қўйишди.

Барча рақиблари у билан суратга тушди. Оксана ҳам фаолиятидаги сўнгги Олимпиадасидаги сўнгги чиқишидан кейин кўз ёшларини тия олмади.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Чусовитина учун фаолиятидаги 8-Олимпиадага айланди. Гимнастикачилар орасида бу рекорд натижадир.

Мавзуга оид