Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airport Tashkent янги мобил дастурининг ўзига хос хусусияти нимадан иборат?
Фото: Airport Tashkent
Тошкент халқаро аэропорти IOS ва Android операцион тизимларида ишловчи смартфон фойдаланувчилари учун Airport Tashkent деб номланувчи мобил дастурини ишлаб чиқди ва ишга туширди. Ушбу дастур парвозларни режалаштиришда сизнинг шахсий ёрдамчингиз бўлади! Ўзининг қулай ва содда интерфейси натижасида ушбу дастурда қуйидагиларни осон амалга ошириш мумкин:
- маҳаллий ва халқаро рейслар жадвалини онлайн табло орқали кузатиш.
- энг сўнгги янгиликларни кузатиб бориш ва тез-тез бериладиган саволларга жавоб топиш.
- CIP хизматини онлайн тарзда харид қилиш. Энди бунинг учун аэропортга боришга вақт сарфлашингиз шарт эмас. Сиз шунчаки Uzcard ёки Humo банк карталаридан бирини ушбу дастурга қўшишингиз ва шахсий маълумотларингизни киритишингизнинг ўзи кифоя.
CIP – бу навбатлар ва узоқ рўйхатдан ўтиш жараёнида ўз вақтларини беҳуда сарфлашни истамайдиган йўловчилар учун юқори қулайликка эга зал. Қуйидагилар бунга мисол бўлиши мумкин:
- Қулайлик, тинч муҳит ва юқори тезликдаги интернетни яхши кўрадиган муваффақиятли тадбиркорлар парвозни кутиш вақтини иш билан банд бўлган ҳолда ўтказишлари учун.
- Парвоз олдидан болаларни тинчлантириш, дам олиш ва тамадди қилиш учун шинам lounge залига кириш мақсадида паспорт ва божхона назоратидан навбатларсиз тезроқ ўтишни хоҳлайдиган ўз фарзандларига эга жуфтликлар.
- Кутиб олувчи ғамхўр қариндошлар ёки дўстлар ўз меҳмонларига нисбатан ғамхўрликни билдиришлари, уларнинг парвозларини осонлаштиришлари ва уларни навбатда куттирмаган ҳолда иложи борича тезроқ кутиб олишлари учун ушбу хизматга буюртма берадилар.
- Қулай шароитлар, салқин ва иссиқ ичимликлар, газаклар ва меваларни тақдим этадиган CIP залини танловчи таътилни ўтказиш учун парвоз қилаётган дўстлар гуруҳлари.
Вақт ўтиши билан дастур хизмати фақат такомиллашади, шунинг учун Ўзбекистон авиакомпанияларининг барча фойдаланувчиларига ушбу дастурни ҳозироқ юклаб олишлари, уни синаб кўришлари ва бу ҳақида рост фикр билдиришлари тавсия этилади. Эҳтимол, кейин унинг функционаллигида ҳозирда фақат офлайн режимда мавжуд бўлган кўплаб онлайн операциялар ҳам пайдо бўлади.
Мобил дастурни юклаб олиш:
iOS: https://apps.apple.com/uz/app/airport-tashkent/id1581648106
Android: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.global.ia
Веб саҳифа: tashkent-airport.uz
Реклама ҳуқуқи асосида