Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ОТМ кириш имтиҳонларини халқаро стандартларга мослаш учун хорижий экспертларни таклиф этади
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тест жараёнларининг халқаро стандартларга мос равишда ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Халқаро илмий методик марказ ташкил этилиши режалаштирилган. Марказ тест синовларини баҳолаш жараёнига халқаро экспертлар гуруҳини жалб этиш каби масалаларни амалга оширади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Халқаро экспертлардан тузилган ишчи гуруҳ тест материалларининг сифати, тўғри тузилганлигини ҳам назорат қилиб бориши назарда тутилмоқда», – дейди ДТМ раҳбари Мажид Каримов.

Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан ортиқча оворагарчиликлар ва харажатларни олдини олиш мақсадида уларнинг яшаб турган манзилида Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олиш, абитуриент томонидан танланаётган таълим муассасасининг жойлашган ҳудудидан қатъи назар, ўзи яшаб турган ҳудудда тест синовларида иштирок этиши таклиф ўрнида илгари сурилмоқда.
ДТМ раҳбариятига кўра, Бу хизмат учун 10-20 минг сўм атрофида тўлов бўлиши мумкин. Олий таълим муассасасига кириш давлат имтиҳонлари учун ҳужжатларни электрон юклаш имконияти эса ҳозирча йўқ.
«Электрон ҳужжат топшириш имконини берадиган Universities.uz ҳали ишга тушмаган ва бу платформа таклиф сифатида кўриб чиқилмоқда», – деб қўшимча қилади ДТМ раҳбари.
ДТМ директор ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев берган маълумотга кўра, давлат хизматлари марказлари ҳужжатлар қабулининг ишончлилиги, муҳофазаланганлигини кафолатлайди.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
07:50 / 13.08.2025
Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тест синовлари санаси белгиланди
09:41 / 24.07.2025
Бакалавриат учун тестлар тўлиқ якунланади
12:07 / 21.07.2025