Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилдан пенсиялар ошади – бу кимларга татбиқ этилади?
1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилади.
Президент “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади.
Бу ҳақда пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Унга мувофиқ, 2023 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилади.
Пенсия жамғармасининг тушунтиришича, янги тартиб нафақат 2023 йил 1 январдан кейин пенсияга чиқадиган фуқаролар учун, балки 2023 йил 1 январдан олдин тайинланган пенсиялар учун ҳам татбиқ этилади.
Яъни ўртача иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробари (бугунги кунда 3 240 000 сўм)дан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсияси 2023 йил 1 январдан қайта ҳисобланади.
Шунда ўртача иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори 3 888 000 сўм бўлади.
Натижада, 352 мингдан ортиқ фуқаронинг пенсияси қайтадан ҳисоб-китоб қилинади ва келгуси йилда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1,5 трлн сўмдан ортиқ маблағлар ажратилади.
Аввалроқ Пенсия жамғармаси масъули Kun.uz билан суҳбатда 2022 йил 1 октябрдан бошлаб 3 тоифа нафақаларини тайинлаш проактив тизимга ўтаётгани борасида гапириб берганди.
Мавзуга оид
16:58 / 19.02.2025
Пенсияни автоматик тайинлашга ўтилмоқда. Асосий саволларга жавоблар
00:23 / 17.02.2025
Март ва августдан ойликлар ва пенсиялар ошиши ҳақидаги миш-миш рад этилди
23:17 / 13.02.2025
Ўзбекистонда пенсияни аризасиз — автоматик тарзда тайинлаш тизимига ўтилади
08:30 / 01.11.2024