Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди метрода суратга тушиш мумкин. Камига текин «Wi-Fi»
1 июнь кунидан Тошкент метрополитенида суратга тушишга ва видеога олишга расман рухсат берилган.
Метрополитендан фойдаланиш қоидаларининг фото- ва видеосъёмкаларни тақиқловчи 5.11-банди ёпиб қўйилгани ҳолда «Йўловчиларнинг ҳуқуқлари» бўлимида 4.2-банд пайдо бўлган: «Фото-видео суратга олишга рухсат этилади».

Бундан ташқари, айрим бекатларга текин WI-FI хизмати ҳам ўрнатилган, бунда фақат ҳар қандай ҳолатда ҳам хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилиш сўралади.
Ўтган йиллар мобайнида метрополитендан фойдаланиш қоидалари 5.11 бандига кўра метрополитенда фотоаппарат, видеосъёмкалар ва бошқа техникалардан фойдаланиш тақиқланган эди.
Тошкент метрополитенини қуриш ишлари 1972 йилда бошланган. Ҳозирда жами 29та бекат Тошкент шаҳри аҳолисига хизмат қилмоқда. Метрополитенда поездлар 40-65 км/соат тезликда ҳаракатланади. Бир кунда ушбу хизматдан 300 мингдан ортиқ киши фойдаланади. Метрополитенда энг сўнгги ўзгаришлардан бири «Бунёдкор» бекати номи «Халқлар дўстлиги»га ўзгартирилгани бўлди.
Тошкент метрополитени мутахассисларнинг фикрига кўра 9 баллик зилзилага дош беради.







Мавзуга оид
10:47 / 24.12.2025
Тошкент метросида янги тажриба: тўлов — кафтдаги “томир изи” билан
07:35 / 17.12.2025
Муҳандислик шедеврлари: дунёдаги энг узун 10 та туннел
10:51 / 10.12.2025
Тошкент метросида тўртта бекатнинг ёпиқ вестибюллари қайта очилади
10:34 / 06.12.2025