Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари 10 та қўшма лойиҳани ишга туширди
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари 10 та қўшма саноат ҳамкорлиги лойиҳалари, жумладан, Тожикистонда мебел ва чарм заводларини очиш, шунингдек, Фарғонада консерва, Сурхондарёда шарбат ишлаб чиқариш заводларини ишга туширди. Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номи берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилишидан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 10 та йирик қўшма лойиҳани ишга тушириш маросимида иштирок этди, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Улар доирасида Тожикистонда мебел ва чарм маҳсулотлари корхоналарини ташкил этиш, маиший техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўқимачилик қувватларини барпо қилиш, Тошкентда турар жой мажмуаси ва савдо объектларини қуриш ҳамда Фарғона вилоятида консерва маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Андижон вилоятида сут маҳсулотлари, Сурхондарё вилоятида эса мева шарбатлари ва металл брикетлар ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Шунингдек, Янги Тошкентдаги кўчалардан бирига Душанбе шаҳри номини беришга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.



Мавзуга оид
20:20
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди
20:14 / 27.03.2026
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари Бухорода тўқимачилик корхонасига ташриф буюрди
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026