Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бактериялар метаболизмидан қувватланадиган батарея ихтиро этилди
Американинг Бингемтон университети олимлари микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятидан ишлайдиган батареяни ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқишган. Бу ҳақда, Advanced Materials Technologies журналида маълум қилинган. Муаллифларнинг таъкидлашларича, бундай батареянинг тузилиши жуда содда бўлиб, «унинг деталларини сайёранинг исталган бурчагида топиш мумкин».
Тадқиқотчилар қувватланишнинг оригинал элементини ясаш учун хромотография қоғозига кумуш нитратни суришган, сўнгра, мум билан қоплашган. Батареянинг орқа тарафида ўтказувчи полимердан ясалган идиш жойланган. Унга бактерияларга тўла суюқлик тўлдирилади. Қоғоз йиғилганда икки томон юзаси бир-бирига тегади ва бактериялар метаболизми ҳисобига батарея қувват беради. Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, батарея кучи қатламнинг сонига боғлиқ бўлади. Хусусан, лаборатория шароитида 3х3 усулида қатланган батареядан 31,51 мкВт (микроватт) ва 125,53 микроампер қувват олинган.

Гарчи, ушбу батарея хизмат муддати узоқ бўлса-да, (бактериялар тирик экан, энергия мавжуд бўлиб қолади), олимларнинг қайд этишларича, олинган энергия ҳаттоки оддий лампани ёқишга ҳам етарли эмас. Бироқ, бу батареялардан тиббиётдаги биологик сенсорларни қувватлашда фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
20:05 / 28.04.2026
Ноутбукдан аккумуляторсиз фойдаланса бўладими?
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
07:21 / 26.03.2026