Ўзбекистон | 15:58 / 26.06.2020
20786
1 дақиқада ўқилади

«Сижжак» оромгоҳи хусусийлаштирилади - «Давактив» 

Мазкур мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоотлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади.

Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

“Сижжак” оромгоҳи хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Сижжак” мавзеси, Сарбоғ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Сижжак” дам олиш оромгоҳини оммавий савдолар орқали, шаффофлик принципи асосида сотади. 

“Агентлик тасарруфидаги мазкур мажмуанинг умумий ер майдони бино ва иншоотлари билан биргаликда 5,38 гектарни ташкил этади. Айни дамда хусусийлаштириш бўйича ташкилий ишлар амалга ошириляпти”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ, “Сижжак” оромгоҳи сотувга қўйилиши кутилаётгани маълум қилинганди.

Ушбу дам олиш маскани муқаддам Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2017 йилда мусодара қилинган, 2019 йилда Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилганди.

Мавзуга оид