65 та болалар оромгоҳи касаба уюшмалари федерацияси тизимига ўтказилди
Президентнинг “Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши муносабати билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Фото: Zomin Sunrise
Болалар оромгоҳлари фаолиятини ягона тизим асосида йўлга қўйиш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва оромгоҳларга ёшларни жалб этиш қамровини кенгайтириш мақсадида 65 та болалар оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимига ўтказилиб, бошқа ташкилотлар тизимида бўлган 35 та болалар оромгоҳларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартиришни тақиқлашни назарда тутувчи рўйхат тасдиқланди, Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди.
Болалар оромгоҳларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида президентнинг айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- айрим болалар соғломлаштириш оромгоҳлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилганлиги ҳамда айримларини сотиш ёки фаолият турини ўзгартириш тақиқлангани;
- болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ негизида Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилгани муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш;
- таътил пайтларида болаларнинг мароқли дам олишлари учун қулай имкониятлар яратиш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ҳамда болалар оромгоҳларини молиявий соғломлаштириш.
Солиқ кодексига мувофиқ:
- санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек, бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС солинмайди;
- спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш мажмуалари, ўқув-машқ базалари ва болалар-соғломлаштириш оромгоҳлари эгаллаган ерларга ер солиғи солинмайди;
- нотижорат ташкилотлар томонидан нотижорат фаолиятини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган объектлар мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40
-
Германияда банкир товуқлар ижараси билан шуғулланиш учун ишдан бўшади
Жаҳон | 23:24
-
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар
Ўзбекистон | 23:19
-
Google’нинг Gemini сунъий интеллект сервиси барча фойдаланувчилар учун бепул бўлди
Жаҳон | 22:44
Мавзуга оид

15:20 / 30.05.2024
Болалар оромгоҳларида дам оладиган болалар қамрови кенгайтирилади

18:06 / 14.05.2024
Заргарлик учун олиб кирилган қимматбаҳо тошлар ҚҚСдан озод этилди

15:06 / 28.06.2023
Касаба уюшмалари куни ишланмайдиган байрам куни сифатида белгиланади

18:29 / 30.05.2023