Ўзбекистон | 20:17 / 17.09.2024
11300
2 дақиқада ўқилади

Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган — Қонунчилик палатаси

Палата спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, бундай тушунмовчилик палата томонидан тарқатилган матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли келиб чиққан. Кўриб чиқилаётган қонун гўшт истеъмоли ҳақида эмаслиги маълум қилинди. Нотўғри талқиндаги ахборот Қонунчилик палатасининг расмий каналидан, шунингдек, Kun.uz саҳифаларидан ҳам ўчирилди.

Иллюстратив фото: Владимир Астапкович

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев ҳайвонларни идентификация қилиш тўғрисидаги қонун билан боғлиқ тушунмовчиликка изоҳ берди.

Аввал хабар берилганидек, бугун, 17 сентябр куни Қонунчилик палатаси “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Одилжон Тожиевга кўра, қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.

Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит ва мушукларнинг идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Таъкидланишича, лойиҳани кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилинишининг асослилиги бўйича эътирозлар билдирилган.

Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.

“Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

Умуман бу қонун гўшт истеъмоли ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан”, – дея маълум қилди Одилжон Тожиев.

Айни пайтда Қонунчилик палатасининг Telegram-каналидан тушунмовчиликка сабаб бўлган пост ўчирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди