Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Қора денгиздаги можародан кейин Украина ҳарбийларига молиявий ёрдамни оширишга қарор қилди
Фото: Sega Volskii/AFP/Getty Images
АҚШ Давлат департаменти Қора денгизда содир бўлган воқеадан сўнг, Украина ҳарбий-денгиз кучларига қўшимча 10 миллион доллар тақдим этишга қарор қилди. Бу Россия Украинанинг учта кемасини ушлагани ва денгизчиларни қўлга олгани туфайли юз берди.
«Биз буни Украинадаги хавфсизликка қўллаб-қувватловни кучайтиришга қарор қилган Литва ҳамда Буюк Британия билан биргаликда амалга оширмоқдамиз», - дея маълум қилишган Давлат департаментидан.
АҚШ ташқи сиёсат идораси Россияни «қўлга олинган кемалар ва денгизчиларни зудлик билан Украинага қайтариш»га чақирган.
2019 йилда АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун 250 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия ОАВ Россия ва Украина ўртасидаги «учинчи жаҳон уруши» ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
09:49
Мадуронинг ағдарилишидан 400 минг доллар ишлаб олган АҚШ Махсус кучлари ҳарбийси қўлга олинди
08:50
Трамп: Путин G20 саммитига келса, фойдали бўлади
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026