Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари ишдан олинди
Президент ўтказган йиғилишда мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов ишдан олинди, қолган ўринбосарлар ва ҳудудий раҳбарлар «вазифасини бажарувчи» мақомига ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни мактабгача таълим қамровини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказди.
Расмий хабарга кўра, йиғилишда вазирнинг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Олимов «ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун» лавозимидан озод этилган.
«Вазирнинг бошқа ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг барча ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди. Уларнинг ўз лавозимига лойиқлиги кейинги фаолияти натижадорлиги таҳлили асосида кўриб чиқилиши белгиланди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, профессор Қаҳрамон Олимов 2020 йил март ойида президент қарори билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
У бунгача вазирликда бошқарма бошлиғи, Бухоро муҳандислик технология институтининг биринчи проректори лавозимларида ишлаган.
Мактабгача таълим вазири сифатида вазирлик ташкил этилган 2017 йилдан буён Агриппина Шин фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
21:42 / 04.09.2024
Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
07:43 / 02.07.2024
Ўзбекистонда икки ойда қарийб 1200 та оилавий боғча ташкил этилди
18:44 / 20.06.2024