Мактабларнинг бўш ерларида ДХШ асосида боғча қуришга рухсат берилади
Президент ҳузурида таълим сифатини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Қамровни кенгайтириш мақсадида мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади. Халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини 5-8-синфлардан бошлаб саралаб олиш йўлга қўйилади. Мукофотланадиган олимпиадалар сони 28 тага оширилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 сентябр куни мактабгача таълимни ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Тақдимотда мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар кўриб чиқилди. Жумладан, қамровни кенгайтириш мақсадида мактабларнинг бўш ерларида давлат-хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат бериш кўзда тутилмоқда.
Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик материаллар ҳамма боғчаларда ҳам тўлиқ эмас. Нодавлат муассасалар интернет манбаларидан фойдаланмоқда. Шунинг учун энди барча дастурлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштирилиши ҳамда ундан бепул фойдаланилиши белгиланмоқда.
Илғор хорижий тажрибада болаларнинг ақлий ва когнитив салоҳияти, жисмоний, руҳий, ижтимоий ҳолати доимий кузатилиб, тарбия йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида «Боланинг ривожланиш харитаси»ни юритиш вазифаси қўйилмоқда.
Боғчалардаги педагогларнинг катта қисми ўрта махсус маълумотли. Соҳада малака оширишнинг ҳозирги муддати беш йилда бир марта. Бу жараённи жадаллаштириш мақсадида малака курслари оралиғида «Методик маҳорат соати» ва «Методик маҳорат куни» тадбирларини ўтказиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, бу йўналишдаги олий таълимда дуал таълим шаклини очиш, сиртқи ва кечки ўқувларда мақсадли квоталарни ошириш таклиф этилмоқда.
Давлат боғчаларида давомат, озиқ-овқат харажатлари қоғоз шаклида тўлдирилмоқда. Энди биометрик идентификация қилиш технологиясини қўллаган ҳолда ҳисоботларни рақамлаштириш талаби қўйилади.
Тақдимотда иқтидорли ёшлар билан ишлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, халқаро фан олимпиадалари иштирокчиларини 5-8-синфлардан бошлаб саралаб олиш йўлга қўйилади.
Ҳар бир фан бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсияларва қўлланмалар такомиллаштирилиб, ўқувчи ва мураббийларга етказилади. Терма жамоаларга чет эллик мутахассислар жалб қилинади, хорижий жамоалар билан қўшма йиғинлар ўтказилади.
Бугунги кунда 22 та халқаро ва минтақавий фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчилар пул мукофоти билан тақдирланмоқда. Энди мукофотланадиган олимпиадалар сони 28 тага оширилади. Республика ва халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоа раҳбарларига тўланадиган пул мукофотлари ҳамда совғалар даромад солиғидан озод этилади.
Давлат раҳбари таклифларни янада ўрганиб, ҳар томонлама такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди
Ўзбекистон | 18:14
-
Ҳиндистон Кашмирда сайёҳларга уюштирилган ҳужумдан кейин покистонликлар визасини бекор қилди
Жаҳон | 18:09
-
Андижонда зилзила юз берди
Ўзбекистон | 17:40
-
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Жамият | 17:25
Мавзуга оид

17:28 / 28.03.2025
«Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали хорижда ўқиганлар ишга танловсиз олинади

20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади

21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади

19:31 / 06.10.2024