07:43 / 02.07.2024
1361

Ўзбекистонда икки ойда қарийб 1200 та оилавий боғча ташкил этилди

Май-июн ойларида республика бўйича энг кўп оилавий боғча Наманган вилоятида ташкил этилган – 206 та.

Фото: Kun.uz

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги май-июн ойларида республика бўйича ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳақида маълумот берди.

Ушбу муддатда мамлакатда умумий ҳисобда 1 155 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган. Энг кўп боғча Наманган вилоятида очилган – 206 та. Фарғона вилоятида 189 та, Самарқанд вилоятида эса 141 та оилавий боғча ташкил этилган.

Ушбу муддатда энг кам оилавий боғча ташкил этилган ҳудуд эса Қашқадарё вилояти – 21 та. Хоразм вилоятида 22 та, аҳоли нисбатан кам яшайдиган ҳудудлар – Навоий ва Сирдарё вилоятларида мос равишда 37 та ва 63 та оилавий боғча очилган.  

Туманлар кесимида Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Уйчи туманлари етакчилик қилган: ушбу ҳудудларда мос равишда 36 та ва 35 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилган.

Top