00:23 / 01.04.2020
46910

АҚШ коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Хитойни ортда қолдирди

АҚШ коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Хитойни ортда қолдириб, бу борада дунёда Италия ва Испаниядан кейин 3-ўринга чиқди. 

Фото: Stefan Jeremiah / Reuters

Бундан бутун дунё бўйлаб коронавирусдан жабрланганлар ҳақида маълумот йиғувчи Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари дарак бермоқда.

Бундан ташқари, АҚШ ҳозирда коронавирусга чалинганлар сони (180 мингдан кўпроқ касалланган) бўйича дунёда 1-ўринда турибди. 

Маълумотларга кўра, айни вақтда АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 3580 нафарга етган. Бу рақам континентал Хитойдагидан 275 тага кўпроқни ташкил қилади.  

АҚШда энг оғир вазият Нью-Йоркда кузатилмоқда, бу ерда охирги бир кун ичида коронавирусдан 208 киши, умумий ҳисобда эса 1550 киши вафот этган. Шунингдек, бир нечта штатларда вирусдан 100 дан кўпроқ одам вафот этган: Вашингтон – 210 нафар, Нью-Жерси - 198, Луизиана - 185, Мичиган - 184, Калифорния - 149 ва Жоржия - 108.

Бу орада АҚШнинг коронавирусга қарши курашиш миллий штаби аъзоси Антонио Фаучи юзага келган вазиятда АҚШда вирус тарқалишининг иккинчи тўлқини юз берса, мамлакатда уни енгиш учун яхши имконият бўлишини айтган. Унинг таъкидлашича, АҚШда бу ҳолатда яхшироқ қурилмалар ва эпидемияга қарши яхшироқ тайёргарлик бўлади. Фаучи, шунингдек, одамлар ўзини алоҳидалашни афзал кўраётганлари сабабли вазият яхшиланаётгани аломатларини кўраётганини қўшимча қилган. 

Айни вақтда коронавирусдан бутун дунёда 41 мингдан кўпроқ одам вафот этган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Италияда (12428 та) ва Испанияда (8269) қайд қилинган. 4-ўринда Франция (3523 та) ва 5-ўринда Хитой (3305 та) турибди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top