Жаҳон | 22:03 / 03.06.2026
3883
2 дақиқада ўқилади

Нетаняҳу Трамп билан бўлган баҳсни оилавий келишмовчиликка қиёслади

Биз эрталаб келиша олмаслигимиз мумкин, кечқурун эса умумий қарорга келамиз, деди Нетаняҳу.

Фото: Jim Watson/Agence France-Presse/Getty Images

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трамп 1 июнь куни телефон орқали суҳбатда уни «лаънати аҳмоқ» деб атаганини тасдиқлади. У жанжални оилавий келишмовчиликка ўхшатди.

«Баъзан энг яхши оилаларда бўлгани каби бизда ҳам шундай тактик келишмовчиликлар юзага келади. Биз ҳар доим уларни ҳал қилиш йўлини топамиз. Эрталаб келиша олмаслигимиз мумкин, кечқурун эса умумий қарорга келамиз», деди Нетаняҳу CNBC телеканалида.

Доналд Трампнинг ўзи ҳам Бинямин Нетаняҳуни Байрутни бомбардимон қилиш режалари учун «лаънати аҳмоқ» деб ҳақорат қилганини тан олди. 25 май куни Исроил бош вазири Эрон ҳомийлигидаги Ливаннинг шиа «Ҳизбуллоҳ» гуруҳига қарши зарбалар кучайганини эълон қилди. Axios маълумотларига кўра, Доналд Трамп Исроил бош вазирининг ҳаракатлари АҚШ - Эрон музокараларини барбод қилишидан хавотирда бўлган. Axios нашрининг ёзишича, телефон суҳбатидан сўнг Исроил Байрутни бомбардимон қилиш режаларидан воз кечган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид