17:10 / 16.03.2018
30779

«Uzbek Tigers» Термизда венесуэлаликларни қабул қилади. Икки жанг учун таркиблар аниқ

Фото: Kun.uz

WSB йўналишида мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси навбатдаги жангларини 6-7 апрель кунлари Термиз шаҳрида Венесуэланинг «Caciques de Venezuela» жамоасига қарши ўтказади. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати «KUN.UZ»га маълум қилишича, Венесуэладаги нотинчлик туфайли икки жангни ҳам Ўзбекистонда ўтказишга келишилган.

Айни вақтга келиб икки жамоа ҳам жанглар учун таркибларни маълум қилган.

С1 таркибида Ҳасанбой Дўстматов ўрнини Мироншоҳ Ибрагимов эгаллайди. Таркибларда бошқа ўзгаришлар йўқ.

Биринчи кунги жанглар

-49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов — Луис Поланко

-56 кг: Шаҳобиддин Зоиров — Йоэль Финол

-64 кг: Иқбол Холдоров — Кристиан Паласио

-75 кг: Исроил Мадримов — Эндрю Сааведра

-91 кг: Санжар Турсунов — Алберт Рамирес

Иккинчи кунги жанглар

-52 кг: Жасур Латипов — Хесус Рохас

-60 кг: Шунқор Абдурасулов — Луис Кабрера

-69 кг: Маҳмуд Ғоипов — Габриэл Маэстре

-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев — Налек Корбаж

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Жордан Эрнандес

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача «Uzbek Tigers» гуруҳ босқичида 3та жанг ўтказиб, сафарда «Cuba Domadores»га имкониятни бой берган (5:0) бўлса, ўз майдонида кубаликлардан реванш олганди (4:1). Шунингдек, «Colombia Heroicos» жамоасига қарши жангларда ҳам жамоа 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

28 март куни эса 4-тур доирасида Колумбиянинг Соледад шаҳрида «Colombia Heroicos» жамоасига қарши жавоб жанглари ўтказилади.

Top