Ўзбекистон | 11:06 / 10.08.2017
33035
2 дақиқада ўқилади

Тошкент метрополитенида 2030 йилгача яна 10та янги станция қурилади

Тошкент метрополитенининг Юнусобод ва Сергели йўналишидаги қурилиш ишлари 2020 йилгача ўз ниҳоясига етказилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари ва "Тошкент метрополитени" УК раҳбари Ойбек Худойқулов 9 август куни бўлиб ўтган жонли мулоқот вақтида маълум қилди.

"Тошкент метрополитенининг Юнусобод  йўналишидаги икки станция - 2019 йилда, Сергели йўналишидаги олтита станциянинг қурилиш ишлари эса 2020 йилда якунлаб, аҳоли учун фойдаланишга топширилади. Шунингдек, Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб қуриладиган электрлаштирилган темир йўлни қуриш бўйича ҳам бир неча марта йиғилишлар ўтказилди. Ҳозирда давлатимиз раҳбари томонидан лойиҳанинг энг муқобил вариантини кўриб чиқиш учун 20 кун муҳлат берилган. Мазкур қурилишга хитойлик мутахассислар жалб қилинган бўлиб, улар билан хонадонлар тузилмаси, логистика масалалари пухталик билан ўрганиб чиқилмоқда", деди Ойбек Худойқулов.

Маълум бўлишича, Тошкент метрополитени таркибига 2030 йил охирига қадар яна 10таянги бекат қўшилиши режалаштирилган. 

"2030 йилгача метрополитенда "Беруний" бекатидан Қорақамишгача иккита бекат, "Буюк Ипак Йўли" бекатидан ТТЗгача учта бекат ҳамда "Мингўрик" бекатидан Жанубий вокзалгача бешта бекат қуриш режалаштирилмоқда", дея қўшимча қилди у. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени 1977 йилда ишга туширилган, Ўрта Осиёдаги биринчиси ҳисобланади. Айни вақтда Тошкент метроси уч йўналиш ва жами 29 бекатдан иборат. Йўлларининг умумий узунлиги 36,2 километрни ташкил этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди