Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги йилда корпоратив тадбирлар ўтказиш тақиқланди
Республика махсус комиссияси Янги йилни нишонлаш бўйича кўрсатма берди.
Фото: Kun.uz
Республика махсус комиссиясининг 30 ноябрь куни ўтказилган йиғилишида мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаб қолиш ва юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг янги “омикрон” штамми кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор янги тартиблар белгиланди.
Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш ҳамда давлат бюджети маблағларидан оқилона фойдаланиш мақсадида фуқароларга Янги йил байрам тадбирларини корпоратив байрам ва тадбирлар сифатида ташкил этиш тақиқланди.
“Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ушбу чекловга қатъий риоя этилишига жавобгар. Мазкур чеклов бузилишига йўл қўйилганда уларга нисбатан тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади”, дейилади қарорда.
Махсус комиссия қароридан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини таъминлаш ва мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга байрамни оила даврасида ўтказишни тавсия қилган эди.
Мавзуга оид
15:26 / 27.12.2025
Ягона миллий ижтимоий ҳимоя: оилалар 3 тоифага ажратилади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
17:11 / 23.12.2025