Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
Янги тартибга кўра, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар айрим таълим ташкилотларига туман (шаҳар) комиссияси қарори асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги йўлланмаси билан жойлаштирилиши мумкин. Улар бепул қабул қилиниб, синовлар ва қўшимча имтиҳонлар талаб этилмайди.
Тегишли фармонга мувофиқ, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар айрим белгиланган таълим ташкилотларига Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси қарорига кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг йўлланмаси асосида жойлаштирилиши мумкин.
Йўлланма асосида юбориладиган мазкур тоифадаги болалар таълим ташкилотларига бепул асосда, синовлар ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Шунингдек, ҳар ўқув йили якунида вазирлик ва идоралар томонидан тасарруфидаги таълим ташкилотларининг қабул квотаси тасдиқланишида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар учун 5 фоизгача қўшимча квота ажратилиши белгиланган.
Бундан ташқари, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия зиммасига қўшимча вазифалар юкланмоқда. Хусусан, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек ҳудудий комиссиялар томонидан кўрилаётган чораларнинг натижадорлиги ўрганилади.
Шу билан бирга, қўшимча квота асосида таълим ташкилотларига қабул қилинган ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болаларнинг хулқ-атвори ва ўзлаштириши таҳлил қилиб борилади.
Мавзуга оид
18:03
3 ойда болалар контентига оид 1068 та қонунбузилиш аниқланди
12:53
“Ногиронлиги бор болаларимизни сарсон қилишяпти” – Фарғонадаги Мурувват уйида махсус гуруҳ ёпилди
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
12:53 / 11.06.2026