Қоидабузарлик бўйича 15 кун ичида қарор чиқарилмаса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди (хабар янгиланди)
Депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасига кўра, йўл ҳаракати қоидабузарлиги фото ва видео радарлар орқали қайд этилганида бу ҳақдаги маълумот ваколатли органга 48 соат ичида юборилиши керак. Ваколатли орган эса 15 кун ичида жарима солиш тўғрисида қарор чиқариши зарур. Акс ҳолда ишни кўриб чиқиш тугатилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 23 апрел кунги мажлисида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилди.
Лойиҳага кўра, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган ҳолларда транспорт воситасининг мулкдори тўғрисида маълумот мавжуд бўлмаса, шунингдек, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар ваколатли органга 48 соат ичида юборилиб, ваколатли орган томонидан 15 кун ичида жарима солиш ҳақида қарор чиқарилмаган бўлса, ишни кўриб чиқишни тугатилади.
Бундан ташқари, лойиҳада кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, МЖтКнинг 171-моддасига тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари транспорт воситалари томонидан содир этилган қоидабузарликлар юзасидан юритилган маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликдан воз кечган ҳолда тугатиш тартибини жорий этиш белгиланмоқда.
Мавзуга оид
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
07:30 / 05.11.2024