Ўзбекистон | 17:59 / 01.07.2020
33946
2 дақиқада ўқилади

Президент администрацияси раҳбарига ОАВ бўйича янги ўринбосар тайинланди

Дилноза Муродовна Зиямуҳамедовага Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.  У Зайнилобиддин Низомиддиновга ОАВ масалалари бўйича ўринбосарлик қилади.

Дилноза Зиямуҳамедова президенти администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири ҳам ҳисобланади.

У муқаддам Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Бундан ташқари, Ғуломжон Хурсандович Самадов тадбирлар ёритилишини тайёрлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган. Бу лавозимда 2018 йилдан буён Тўлқинжон Пўлатов ишлаб келаётганди. Ғуломжон Самадов шу пайтга қадар Халқаро пресс-клуб бош продюсери сифатида фаолият олиб бораётганди.

Ғуломжон Самадов
Фото: Халқаро пресс-клуб

Шунингдек, Носиржон Жамолиддинович Жўраев таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилган.

Бундан аввалроқ, 2019 йил сентябридан буён президент администрацияси раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Фарҳод Маҳмудов МТРК раисига ўринбосар бўлгани хабар қилинганди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид