Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МТРК раиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди
Фарҳод Маҳмудов 49 ёшда эди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси биринчи ўринбосари Фарҳод Маҳмудов вафот этди. Бу маълумотни Kun.uz’нинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги манбаси тасдиқлади. Манба маълумотига кўра, у яқинда оғир хасталикдан даволаниб чиққан, унинг ўлимига эски касаллиги сабаб бўлган.
Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист.
Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.
«Ўзбекистон 24» ташкил этилгач, унга раҳбарлик қилиб келган Фарҳод Маҳмудов 2018 йилнинг сентябрида Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланганди. 2019 йил сентябрида Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланади.
У 2020 йил ёзида МТРКга қайтган ва раиснинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Фарҳод Маҳмудов 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малдив – Muslim friendly форматида дам олиш учун идеал танлов
Жамият | 19:00 / 25.07.2025
-
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди
Жамият | 23:09 / 26.07.2025
-
iPhone ва автосуғуртада янги нархлар, Навоийда қалин смог — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 22:40 / 26.07.2025
-
Япония аёлларнинг умр кўриш давомийлиги бўйича навбатдаги рекордни ўрнатди
Жаҳон | 22:38 / 26.07.2025
Мавзуга оид

17:59 / 01.07.2020
Президент администрацияси раҳбарига ОАВ бўйича янги ўринбосар тайинланди

14:02 / 01.07.2020
МТРК раҳбариятида ўзгаришлар кутилмоқда

17:20 / 26.09.2019
Президент администрацияси раҳбарига янги ўринбосар тайинланди

15:43 / 13.04.2019