Абдуқодир Тошқулов: Талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз шакли жорий этилади
Айни вақтда Ўзбекистондаги ОТМлар ётоқхонасида 91 минг талабага жой бор. Аммо мана шу турар жойга эҳтиёжманд талабалар сони 211 минг нафарни ташкил қилади. Ҳозирда 30 минг ўринли 60 та талабалар турар жойларида қурилиш, тендер, лойиҳа жараёнлари, шундан 38 тасида қурилиш кетмоқда. АОКАда олий ва ўрта махсус таълим вазири иштирокида ўтаётган матбуот анжуманида шу ва мавзуга доир яна бир қанча маълумот берилмоқда.
Хусусан, вазирга кўра, яқин кунларда талабаларга ижара учун субсидия беришнинг шартномасиз шакли жорий этилади, айни пайтда бунинг устида ишланмоқда.
“Қандай бўлади? Дейлик, аудиторияда битта гуруҳда 25 нафар талаба бўлса, уларнинг ўзи қарор қабул қилади. Айтайлик, бизда 10 нафар талаба ижарада турадиган курсдошимиз бор, шундан 60 фоизи, 6 нафарига субсидия берилсин деб гуруҳ қарор қилсин. Чунки улар бир-бирининг шароитини билади-ку, кийган кийими, талабанинг ранг-рўйи қандай оилага мансублигини кўрсатиб туради.
Гуруҳнинг ўзи қарор қилади-да, қарорни факултетга, факултет илмий кенгашга чиқаради”, – демоқда Тошқулов.
Қайд этилишича, илмий кенгашнинг қабул қилган қарори билан 9-10 ой (қонунчиликда қандай белгиланган бўлса) тўғридан-тўғри шаҳарда ўқиётган талабалар учун 300 минг сўм, вилоятлардаги талабалар учун эса 150 минг сўм пластигига ташлаб турилади.
“Бу ижара ҳақининг ярмини қоплаб туради, чунки биз ҳам биламиз, шаҳарнинг ўзида ижара ҳақи бир киши учун 600 минг сўмдан кам эмас. Шунинг учун шунинг ярмини давлат қоплаб берадиган бўляпти”, – дейди вазир.
Қолаверса, Абдуқодир Тошқуловнинг таъкидлашича, Тошкентда уйлар кенгайиб, катталашяпти, аммо инсонларнинг бағри тораймоқда.
“Аввал ҳар бир хонадонда 2-3 нафар талаба бўлар эди. Биз индивидуал ҳаёт тарзи билан жуда шаҳарлашиб кетдик. Қанча-қанча давлат ва жамоатчилик арбоблари билан суҳбат қилсак, ижарада турганини, шундай олим ва арбоб бўлишига ижарада турган хонадонининг тарбияси сабаб бўлганини айтади.
Лекин, афсуски, ҳувуллаб ётган 20 хонали уйлар бўлиши мумкин, одамлар 4 нафар талабани жойлаштиришни ўйлаб кўришади”.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
18:44 / 10.09.2024