Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ижара ҳақи сабаб талабалар ва ижарачи ўртасида жанжал юз берди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ижара ҳақи бўйича келишмовчилик ортидан талабалар ва улар билан бирга яшовчи фуқаро ўртасида жанжал келиб чиқди. Ҳолат юзасидан иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Фото: Kun.uz
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 март куни Тошкент шаҳар Сергели тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Сергели-7 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ижарада яшаб келаётган Тошкент давлат юридик институтининг бир неча талабаси ҳамда улар билан бирга яшовчи фуқаро ўртасида жанжал келиб чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, можарога ижара ҳақини тўлаш масаласидаги келишмовчилик сабаб бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан воқеа иштирокчиларининг барчаси аниқланиб, ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шунингдек, иштирокчилар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, уларга жавоб берилган. Айни пайтда тўпланган материалларни қонуний чора кўриш учун туман судига юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
19:05 / 31.03.2026
Талаба қизларга ҳарбий тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқи кафолатланиши мумкин
13:51 / 26.03.2026
Тошкентда АҚШга виза олиб бериш ваъдаси билан 75 минг доллар олган шахс ушланди
09:12 / 26.03.2026
75 минг доллар эвазига АҚШ визасини ваъда қилган шахс ушланди
15:06 / 13.03.2026