Ҳукумат қарори (815-сон, 23.12.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қарорга кўра, қатор ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилди.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижарачисининг ўзида қоладиган ҳамда қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкалари майдони Ер кодексининг 46 (прим 1)-моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги шарт.
Ер участкасини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ҳамда амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда, алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилиши белгиланди.
Ер участкасини қисман қайта ижарага беришда тарафлар ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиши кўзда тутилди.







