Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ аҳолини жамоатчилик назоратига чорлади
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистонда «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури ижросига киришилди.
Бу орқали тиббиёт муассасаларида ҳаракатланиш учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли учун қулай рўйхатхона ва кутиш залларини ташкил этиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича керакли чоралар кўриш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган.
Ушбу дастур ижросини сифатли таъминлаш, жойлардаги маҳаллий мутасаддиларнинг бу жараёнларга асосий масъул сифатида жавобгарликни қанчалик ҳис этаётганини кузатиб бориш, лойиҳа учун ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, бу борада турли коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назорати жуда муҳим.
Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барчани бу борада ҳамкорликка чақиради.
Ҳудудларда «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури доирасида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келинганда, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг (71) 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли «Ишонч телефони» ҳамда ssvantikor_bot телеграм ботига мурожаат қилиш мумкин.
Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
«Унутманг! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар қандай коррупциявий ҳолатга нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва фуқароларнинг ҳеч бир мурожаати эътибордан четда қолмайди», дейилади эълонда.
Мавзуга оид
13:12 / 14.01.2026
ССВ: Жанубий Корея гранти асосида 100 та замонавий «Тез ёрдам» машинаси харид қилинади
08:45 / 13.01.2026
Антибиотиклар электрон рецепт билан: ССВ ижтимоий тармоқлардаги хабарларга аниқлик киритди
09:33 / 02.01.2026
ССВ: янги йилнинг биринчи кунида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди
18:46 / 01.01.2026