Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антибиотиклар электрон рецепт билан: ССВ ижтимоий тармоқлардаги хабарларга аниқлик киритди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда 2026 йил 15 январдан антибиотиклар дорихоналарда фақат электрон рецепт орқали берилиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ССВ маълум қилишича, 2025 йил 15 декабрда соҳа вазирининг “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилашга доир буйруғи қабул қилинган. Унга кўра, тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган.
Қайд этилишича, дастлабки босқичда антибиотиклар, тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари ҳамда тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари электрон рецепт асосида тайинланиши ва дорихоналарда электрон рецепт орқали берилиши тартиби жорий қилинган. Ҳозирда мазкур дори воситалари амалда айнан шу тартиб асосида электрон рецепт орқали бериб келинмоқда.
Шунингдек, вазирлик расмийлаштирган ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилгани (рўйхат рақами 3725) ва тартиб 2026 йил 15 январдан эмас, балки буйруқ кучга кирган 2025 йил 16 декабрдан бошлаб амал қилаётгани таъкидланди.
Мавзуга оид
09:33 / 02.01.2026
ССВ: янги йилнинг биринчи кунида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди
18:46 / 01.01.2026
2026 йилнинг илк кунида энг кўп туғилиш Фарғонада қайд этилди
08:41 / 30.12.2025
ССВ: Байрам ва дам олиш кунларида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди
13:26 / 16.12.2025