Жамият | 21:36 / 05.09.2018
6552
1 дақиқада ўқилади

Андижон мактабларида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди

Бугун, 5 сентябрь куни юртимизнинг барча мактабларида 2018-2019 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Андижон вилоятидаги мавжуд 743 та таълим муассасасида ҳам синф хоналари ўқувчилар билан тўлди. Янги ўқув йилида ҳудуддаги умумтаълим мактабларига 535 134 нафар ўқувчи жалб этилади. Уларга 32 837 нафар педагог ходим таълим-тарбия жараёнини олиб боришга киришишди.

Жорий ўқув йили вилоятда 54 352 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилиниб, улар учун 12 турдаги Президент совғалари умумтаълим мактабларига етказиб берилди. Жумладан, Олтинкўл туманидаги 51 та умумтаълим мактаби, 3та ДИМИда ҳам “Билимлар куни” нишонланди.

Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири

Тайёрлаган:  Элмурод Эрматов

Мавзуга оид