Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Финландиянинг тўққиз дипломатини персона нон грата деб эълон қилди
Финландиянинг Россиядаги элчихонаси ва Финландиянинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигининг 9 нафар ходими персона нон грата деб эълон қилинди. 1 октябрдан бошлаб Москва Бош консуллик фаолиятига розилигини қайтариб олади.
Фото: Sergei Vedyashkin / Moskva News Agency
Финландиянинг Россиядаги элчиси Антти Ҳелантеря Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, «унга қарши кескин норозилик билдирилди». Финландиянинг Москвадаги элчихонаси ва Санкт-Петербургдаги Финландия бош консуллигининг 9 нафар ходими персона нон грата деб эълон қилинди. Бу ҳақда 6 июль, пайшанба куни Россия ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.
Шунингдек, Москва 1 октябрдан бошлаб «Финландиянинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги фаолиятига» берилган розиликни қайтариб олишга қарор қилди», — дейилади ТИВ хабарида.
Финландия томонига Россия Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли дипломатик ноталари топширилди.
Москва Финландиянинг НАТОга кириш параметрлари Россия Федерацияси хавфсизлигига таҳдид солади, деб ҳисоблайди, шунингдек, Ҳелсинкини Киевни қурол-яроғ билан қўллаб-қувватлаётганликда, «Россияга қарши қарама-қарши сиёсатда» ва русларга виза беришдаги тўсиқларда айблади.
Июнь ойида Финландиядан Россия ташқи миссияларининг 9 нафар вакили чиқариб юборилди.
Финландия Россиянинг Украинадаги уруши муносабати билан санкциялар остидаги рус олигархлари ва бошқа шахсларнинг активларини фаол равишда музлатиб қўймоқда. Апрель ойи охирида 1710 нафар жисмоний ёки юридик шахснинг 244 миллион евро миқдоридаги активлари музлатиб қўйилди, дея қайд этди Helsingin Sanomat.
17 май куни Финландия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Финландия дипломатик ваколатхоналари банк ҳисобларини музлатиб қўйганини маълум қилди. Гап Финландиянинг Москвадаги элчихонаси ва Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги ҳақида боряпти. Ташқи ишлар вазири Пекка Ҳаавистонинг айтишича, Финландия Россияга нота юборган.
Мавзуга оид
15:44 / 02.12.2025
Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси дипмиссиясини якунламоқда
14:49 / 26.11.2025
ЕИ Финландияга нисбатан ортиқча дефицит сабабли жарима тартибини бошламоқчи
09:58 / 03.11.2025
РФ Вуоксадаги ГЭС бўйича 1972 йилги Финландия билан тузилган шартномани тўхтатди
20:20 / 31.10.2025