Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
iPhone сизни зимдан кузатадими?
iOS'даги барча иловалар одатда фойдаланувчидан суратларга, камера ва жойлашувни аниқлаш функциясига киришга рухсат сўрайди. Бироқ Google муҳандисларидан бири iPhone'нинг олд ёки орқа камераларидан зимдан суратга олиш имконини берувчи иловани ишлаб чиқишнинг уддасидан чиқди. Hi-Tech шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, ҳар қандай илова, масалан, иловада суратга олиш учун камерага киришга рухсат сўрайди, кейин эса у сизни огоҳлантирмай истаганча суратга олиши мумкин бўлади.
Дастур мессенжер аватарига сурат қўйиш учун камерага киришга рухсат сўрайди. Шундан кейин у ҳеч нарса бўлмагандек, сиз ҳатто хаёлингизга ҳам келтирмай, иловада ишлаётган пайтингизда сурат ва видеога олишда давом этаверади. Сиз иловани ёпмагунингизга қадар у сизни тасвирга олишда давом этади. Қуйидаги видеода унинг қандай ишлашини кўришингиз мумкин:
Бундан ташқари, жосус тизимга юздан таниш ва руҳий ҳолатни таҳлил қилиш тизимини улаш мумкин. Бу, масалан, ўз маҳсулотларига фикрларни ўрганувчи рекламачиларга, шунингдек минглаб компаниялар тарафдорларига керак бўлади. Масалан, Uber ўз вақтида iPhone фойдаланувчиларини кузатган.
Мавзуга оид
14:25 / 25.12.2025
2025 йилда айфонларнинг 70 фоизи Россияга яширин схемалар орқали олиб кирилган
22:41 / 18.12.2025
Apple 2026 йилда iPhone Pro дизайнини тубдан ўзгартиради
12:44 / 16.12.2025
iPhone’дан Android’га ўтиш энди анча осон
19:24 / 10.12.2025