Ўзбекистон | 14:42 / 18.10.2018
10852
1 дақиқада ўқилади

Бир ҳафтада 2,3 млрд сўмлик авторақамлар сотилди 

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 8 октябрдан 12 октябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖда 638,6 млрд сўмлик битимлар тузилди. Бу эса ўтган ҳафтадаги натижадан 27,5%га ортиқ эканлигини кўрсатди.

Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 708та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,3 миллиард сўмдан ошди.

Cавдолар натижасида битимларнинг қарийб 19% биринчи тоифадаги авторақамларга, 50% иккинчи ва 31% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 13% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Андижон ва Наманган вилоятларининг автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 9%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 49%га тенг.

Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрдан 28 сентябргача бўлган давр мобайнида2,7 млрд сўмлик авторақамлар сотилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид