Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европага электр энергиясини экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлаш жадаллаштирилади
Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев тор доирада учрашув ўтказди. Унда Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Боку шаҳридаги «Загулба» қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказди.
Ўзбекистон-Озарбойжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Мирзиёев бу галги давлат ташрифи ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда ўтаётганини алоҳида таъкидлади.
- Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган, - деди Ўзбекистон етакчиси.


Президентлар кўп қиррали ҳамкорлик барча даражаларда жадал ривожланиб бораётганини қайд этди. Иқтисодий кооперация йилида товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ошди. Лойиҳалар портфели 4 миллиард долларга етди.
Ташриф давомида Боку шаҳрида «Ўзбекистон» боғи қурилишига старт берилади ва мамлакатимизнинг Озарбойжондаги элчихонаси янги биноси очилади.
Парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар ва ҳудудлар даражасидаги амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Халқаро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини йилига 1 миллиард долларга етказиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди. Саноат, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм, банк ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган алоҳида Кооперация дастури қабул қилинаётгани таъкидланди.

Қўшма инвестиция компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Тадбиркорлар кенгаши ҳамда Саноат ва иқтисодий зоналар форуми каби ҳамкорликнинг янги форматлари қўллаб-қувватланди.
Транспорт-коммуникация соҳасидаги шерикликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўрта йўлакни ривожлантиришда иштирок этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Ушбу йўлак орқали ташилаётган Ўзбекистон юклари ҳажми 25 фоизга - 1 миллион тоннадан зиёдга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Бундан ташқари, жорий йил март ойидан бошлаб юк ташишда электрон рухсатномаларга ўтиш таъминланди.
Шунингдек, Европага электр энергиясини экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлашни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Дипломатик муносабатлар юбилейини муносиб нишонлаш мақсадида томонлар жорий йилнинг кузида қатор қўшма маданий ва ёшлар тадбирларини ўтказишга келишиб олдилар.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. Мажлисда Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, транспорт, энергетика ва маданият вазирларининг музокаралар кун тартиби юзасидан ҳисоботлари тингланди. Йиғилиш якунлари бўйича «йўл харитасини» қабул қилишга келишилди.
Мавзуга оид
09:01 / 30.12.2025
Озарбойжон: Украинада ҳар икки томонда уришганлар жазоланади
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
14:00 / 24.12.2025
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев келгусидаги тадбирлар режасини кўриб чиқди
14:51 / 19.12.2025