Фарғонадаги каналдан чақалоқ жасади топилди. Бош прокуратура расмий маълумот берди

Иллюстратив фото
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ навбатчилик қисмининг 2019 йил 2 январь куни соат 17:00ларда берган хабарига кўра, Олтиариқ тумани, “Шарқ” МФЙ, Шарқ тонги кўчасидан оқиб ўтувчи Сўх - Шоҳимардонсой каналидан қиз жинсига мансуб шахси номаълум чақалоқ мурдаси топилган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, мурда сувдан чиқариб олиниб, вилоят суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти иштирокида кўздан кечирилганда, мурданинг аёл жинсига мансублиги ва унда тан жароҳатлари (бўғиш, ташқи таъсир натижасида ўлдириш каби белгилар) мавжуд эмаслиги, шунингдек киндиги 3 см.ни ташкил қилиб, тиббиётга хос бўлмаган усулда кесилган ва боғланмаганлиги аниқланган.
Вилоят суд-тиббий экспертиза бюросининг 2019 йил 2 январдаги дастлабки маълумотномасига кўра, чақалоқ мурдаси сувда тахминан 10 кун қолиб кетганлиги, ички тана аъзолари текширилганда, унинг ошқозонида сут қолдиғи топилмаган, мурданинг ўлим сабаби, туғилганидан сўнг яшаганлиги, сувга тирик ёки ўлган ҳолатда тушганлиги каби ҳолатлар суд-гистология текшируви натижасига кўра аниқланиши қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан туман ва шаҳар ИИБ, Тиббиёт ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари кенг жалб қилиниб, чақалоқ ва унинг онасини шахсини аниқлашга қаратилган чоралар кўрилмоқда.
Мазкур ҳолат устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Асирларни озод қилишга тайёр ҲАМАС, Судандаги жим геноцид ва Трамп депортациясини тўхтатган суд — кун дайжести
Жаҳон | 12:27
-
Республика товар-хом ашё биржасига янги раис тайинланди
Ўзбекистон | 12:22
-
Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман — Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионларини табриклади
Спорт | 11:57
-
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда
Жамият | 11:55
Мавзуга оид

10:37 / 11.04.2025
Фарғонада 120 млн долларга металлургия заводи қурилади

17:46 / 04.04.2025
Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

09:41 / 22.03.2025
40 метрли қудуқ тубида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

22:49 / 12.03.2025