Жаҳон | 23:19 / 03.12.2024
26157
2 дақиқада ўқилади

Сурияда хаос: Башар Асад Москвага қочдими?

Сурияда вазият кескинлашди. Ҳукумат кучлари 8 йил аввал қонли жанглар натижасида қайтариб олган Ҳалабни уч кунда курашсиз ташлаб чиқишди. Асаднинг асосий иттифоқчилари Россия ва Эрон ҳозир кимгадир ёрдам берадиган аҳволда эмас. Бу воқеаларга Туркиянинг алоқаси борлиги ҳақида гаплар кўпайган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

"Ҳайъат Таҳрир аш-Шом" ҳаракати етакчилигидаги гуруҳлар Ҳалабни қўлга олгач, Идлибга ҳужумга ўтди ва бу шаҳар ҳам уларнинг назоратига ўтгани айтилмоқда. Уларга ҳукумат кучлари ва Россия ҳарбийлари ҳаво зарбалари бериб қаршилик қиляпти. Сурия мудофаа вазирлиги қарши ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида баёнот берди. Бу орада Башар Асад Москвага қочгани ҳақида хабарлар тарқалди, лекин бу хабарлар тасдиқланмаган.

Ҳозирча пойтахт Дамашқ хавф остида қолиши ҳақида гап йўқ, лекин Ҳалабни уч кунда олган кучлар пойтахтга ҳам ҳужум қилиб кўришини истисно қилиб бўлмайди. Улар ноябр ойи охирида бошлаган ҳужумлари давомида кўплаб қурол омборларини эгаллаб олди, ҳатто қирувчи самолётлар ва Россияда ишлаб чиқарилган танкларни ҳам қўлга киритишган.

Ўткир Жалолхонов тайёрлади.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Фахриддин Ҳотамов

Мавзуга оид