Шерзод Шерматов: Ўқитувчини фаолиятидан ташқари ишга жалб қилишса-ю, индамасак ҳолат оммавий тус олади
Бир гуруҳ журналист ҳамда блогерлар билан ўтган онлайн мулоқотда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳада долзарб бўлиб турган қатор саволларга жавоб берди.
Мулоқотда журналистлар томонидан жойларда мактаб ўқитувчиларининг аҳоли томорқа ерларидан фойдаланиши бўйича назорат гуруҳларига бириктирилаётгани ва касбий фаолиятидан ташқари бошқа ишларга жалб қилиниши ҳамон давом этаётгани борасида савол берилди.
Унга жавобан Шерзод Шерматов биронта халқ таълими тизими ходими ўз меҳнат мажбуриятидан ташқари бўлган ишга жалб этилиши мумкин эмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Шерзод Шерматов: Ўқитувчини фаолиятидан ташқари ишга жалб қилишса-ю, индамасак ҳолат оммавий тус олади 👉 https://kun.uz/14659777
Posted by Kun.uz on Monday, April 20, 2020
Вазир бу борада президентнинг ПҚ–3907 қарорини асос қилиб келтирди. Унга кўра, қарорда шу каби ҳолатлар назорати Бош прокуратура ва Меҳнат инспекциясига юклатилган.
«Умумий гап эмас, айнан сиз айтгандай ҳолатлар содир бўлаётган бўлса, буни охиригача олиб бориб жойига қўйиш керак бўлади. Баъзида аноним мурожаат бўлади, бориб текширилганда, унақа мурожаат бўлмади дейилади. Табиийки, бунақа нарсага қонунчилик доирасида чора кўра олмайсиз.
Аниқ вазият билан мурожаат қилинса, охиригача бориб чора кўриш керак. Кимдир ўз ташаббускорлигини кўрсатиш учун қилаётгандир, лекин вақтида чора кўрилмаса оммавий тус олиб кетади.
Қайсидир касб эгасининг карантин даврида ўз уйида меҳнат қилаётганини ижобий тажриба сифатида кўрсатса бўлар, лекин бунга кимдир мужбурият юклаши мумкин эмас», – деди вазир Шерматов.
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/Eqw8XGFvmWYg4XzM1Bs7qQ_g-h8v1-0J_medium.jpg)
14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/T4xtslFENIwOTdDQ2dZQkhbmmvaBuHeI_medium.jpg)
18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/gwe41Fs0cJ6fta-H-NgN4vr3N3JuY38C_medium.jpg)
09:05 / 15.03.2024
“Америкага қилинган умумий экспортнинг ярмидан кўпи IT кесимига тўғри келади” – Шерзод Шерматов
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/_3bP5xzWojkFZtUjr8sPzCg91X-TiMCE_medium.jpg)
12:12 / 05.01.2024