ССВ: Коронавирус беморларини шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилади
Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларга COVID-19'ни шифохонадан ташқарида даволашни тақиқлади.
Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланган беморларни белгиланган даволаш-профилактика муассасаларидан бошқа жойларда инъекцион ва инфузион дори воситаларидан фойдаланган ҳолда даволаш ва шифокор буюрган муолажаларни амалга ошириш тақиқланди.
Тақиқ – Соғлиқни сақлаш вазирининг 6 август куни қабул қилинган «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш мезонларини тартибга солиш ва ретро-проспектив таҳлил ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи билан жорий этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Буйруққа асосан, коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун мослаштирилган даволаш-профилактика муассасаларидан ташқарида беморларни даволамаслик ва белгиланган муолажаларни олиб бормаслик тўғрисида мамлакатдаги барча тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимларидан кафолат хатлари олинади.
Вазирликнинг тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси мазкур тартибга амал қилинишини назоратга олади.
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари раҳбарларига ҳам ушбу қоидага амал қилиш тавсия этилди.
Эндиликда, мазкур тартибга риоя қилмаган ходимлар Соғлиқни сақлаш вазирининг 5 август куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғига ва «COVID-19» билан касалланган беморларни даволаш бўйича вақтинчалик кўрсатмалар»нинг 6-нашрида белгиланган тартиб ва тавсияларга зид ҳаракат қилган деб топилиб, жавобгарликка тортилиши қатъий белгилаб қўйилди.
Мавзуга оид
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024
Никоҳланувчилар қандай тиббий кўриклардан ўтиши керак?
17:25 / 20.07.2024
Дунё бўйлаб вабо тарқалиш хавфи жуда юқори баҳоланмоқда
19:59 / 09.07.2024