Қашқадарёда тез ҳаракатланган “Дамас” уриб юборган 1-синф ўқувчиси ҳалок бўлди
Ўқувчи мактабдан қайтаётиб пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда катта тезликда ҳаракатланиб келган “Дамас” машинаси уриб юборган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи қамоққа олинган.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Дамас” уриб юборган 1-синф ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Шаҳрисабз шаҳридаги 11-мактабнинг 1-"Б" синф ўқувчиси О. И. 2024 йил 19 апрел куни мактабга келган ҳамда дарсларга тўлиқ қатнашган. Соат 12:35 ларда ўқувчи уйи ёнидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда юқори тезликда келаётган “Дамас” машинаси уриб юборган.
Ўқувчи зудлик билан Шаҳрисабз шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан у вафот этган.
Қайд этилишича, ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи процессуал тарзда қамоққа олинган.
Аввалроқ, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қоидаларни бузган ҳолда катта тезликда ҳаракатланган “Ласетти” икки нафар мактаб ўқувчисини уриб юборганди.
П.С. Сўнгги пайтларда Қашқадарё вилояти ИИБ ва ЙҲХБ ахборот хизматлари вилоят ҳудудида содир бўлган ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар ҳақида умуман маълумот бермасдан, уларни яшириб келяпти. Аввалроқ, Деҳқонобод туманида содир бўлган одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ ҳақида ҳам Қашқадарё эмас, Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати (!) хабар берганди. Шаҳрисабзда содир бўлган ҳодиса ҳақида ҳам вилоят ИИБ ва ЙҲХБ эмас, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.
Мавзуга оид
17:40
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
14:36 / 13.11.2024
Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
12:10 / 24.10.2024