Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Далат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Китоб туманида катта миқдорда гиёҳвандлик воситаси аниқланди. Шунингдек, Тошкент вилоятида таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдоси ҳамда хорижий фуқаро билан боғлиқ яна бир гиёҳвандлик ҳолати юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1979 ва 1983 йилларда туғилган ака-укаларнинг яшаш хонадонлари белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада гугурт қутилари ҳамда синтетик қопларга жойланган, жами оғирлиги 21 кг 712 г бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Шу билан бирга, хизмат ходимлари томонидан олиб борилган бошқа бир тезкор-қидирув тадбири доирасида Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган, муқаддам бир неча маротаба судланган шахс хорижда ишлаб чиқарилган ва таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган кофе ҳамда бошқа маҳсулотларни сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланди. “Ўрикзор” бозорида жойлашган унинг дўкони кўздан кечирилганда жами 28 984 дона 30 Slimming, MAX Slimming, Keto Coffee номли маҳсулотлар сотиш мақсадида сақлаб келинаётгани маълум бўлди. Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 2511-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги ТИР-парк ҳудудида турган, хорижий давлат фуқароси бошқарувидаги юк автомашинаси салонидан “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Ҳозирда чет эл фуқаросига нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026