Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Қашқадарёда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона, Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг йирик партиялари аниқланди. Уч ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчиларга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Оҳангарон туманидаги дала майдонига яшириб кетилган 4 кг 935 гр “Алфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситасини олаётган вақтида ушланган.
Аниқланишича, ушланган шахс интернет-наркодўконда “омборчи” сифатида фаолият юритган бўлиб, гиёҳвандлик воситаларини “закладка” усулида яшириб кетилган локациялардан олиш, қисмларга ажратиш ва мамлакатнинг турли вилоятларига етказиб бериш билан шуғулланган.
Шунингдек, ДХХ ходимлари Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказган тезкор тадбирда Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1981 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсни тўхтатган. Унинг қўлидаги хўжалик қопи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ундан 9 кг 829 гр “гашиш” моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Қашқадарё вилоятида қайд этилган ҳолатда эса ДХХ ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи, 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада, у муқаддам қўшни давлатларнинг биридан олиб келинган 4 кг 652 гр “опий”, 380 гр “гашиш” ва 492 гр “марихуана”ни келгусида мижозларга сотиш мақсадида сақлаб келаётгани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳар учала ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
17:12 / 05.06.2026
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
08:41 / 05.06.2026